Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Japan News: «Ўзбекистон чорраҳада — Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда»
Япониянинг етакчи инглиз тилидаги нашрларидан бири — The Japan News газетасининг тонгги сонида «Ўзбекистон чорраҳада: Қандай қилиб Тошкент Марказий Осиёда янги даврни шакллантирмоқда ва бу Япония учун нимани англатади?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мақолада Ўзбекистоннинг бугунги роли ва келажаги Япония нигоҳидан чуқур таҳлил қилинган. Нашр таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақани бирлаштираётган «локомотив давлат» сифатида намоён бўлмоқда.
Хусусан, минтақа етакчиларининг мунтазам учрашувлари, чегаравий келишувлар, инфратузилма лойиҳалари ҳамда савдо интеграцияси жараёнлари алоҳида урғу билан қайд этилган.
Шунингдек, мақолада Япония Ўзбекистонни нафақат ишончли стратегик ҳамкор, балки бутун Марказий Осиёга чиқиш учун муҳим «дарвоза» сифатида кўраётгани таъкидланади. Транспорт, энергетика, рақамли инфратузилма ва хавфсизлик йўналишларида Ўзбекистоннинг марказий ўрни алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Маълумот учун, The Japan News Япониядаги энг нуфузли инглиз тилидаги нашрлардан бири бўлиб, Yomiuri Shimbun медиа гуруҳи таркибига киради. Нашрнинг асосий аудиторияси дипломатлар, сиёсатчилар, инвесторлар ва академик доиралардан иборат.
Мавзуга оид
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025
Мирзиёевнинг Японияга ташрифи давомида 12 млрд доллардан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди
17:12 / 20.12.2025