Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ичак яллиғланишидан келиб чиқадиган саратонга энди ўзимизда даво бор»
Фото: Shutterstock
Дунё бўйича ичак касалликлари кенг тарқалган бўлиб, баъзиларининг асорати инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Ошқозон яраси, ичак яллиғланиши каби касалликларни эрта аниқлаш, профилактика қилиш ва даволаш бўйича Скандинавия, Шимолий Америка, Канада, Исроил юқори ўринларда туради. Кенг тарқалган бу касалликлар учун дунё олимлари томонидан препаратлар, дори воситалари яратилган. Мамлакатимиз аҳолиси ҳам ушбу дорилардан имкон даражасида фойдаланиб келмоқда.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган грантлар танловида «Ичак яллиғланиш касалликларини олдини олиш ва даволаш янги биопрепарат ишлаб чиқиш» мавзуси ҳам эълон қилинганди. Амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳа учун ажратилган грантни биология фанлари доктори Гўзал Кутлиева ютиб олди. Лойиҳага 300 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилган бўлиб, маҳсулотни тайёр ҳолга келтириш учун уч йил муддат белгиланган.
Ичак ялиғланиши касалликлари барвақт олди олинмаса, инсонда ўлим ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Кузатишлар натижаси шуни кўрсатадики, касаллик билан оғриганларнинг кўп қисмини болалар ташкил қилади. Касалликнинг асосий асоратлари:
- Йўғон ичакнинг парчаланиши;
- Ингичка ичакнинг торайиши;
- Ичакдан қон кетиш;
- Жигар шикастланиши;
- Қон камайиши;
- Йўғон ичак саратони ривожланиши.
Ўз вақтида профилактика ва муолажа бошланмаса, бемор саломатлиги оғирлашади, унинг ногирон бўлиб қолиши ёки ҳаётдан кўз юмиши хавфи ортади.
«Тайёр бўлган дори табиий экологик тоза муҳитлардан ажратилган бактериялар бўлиб, ичак микрофлорасида касаллик чақирувчи бактерияларга қарши хамда яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлади. Бундан ташқари, иммунобиологик таьсири ўрганилиб, иммунитетга хам ижобий таъсир кўрсатиши кўзда тутилган. Бундай препарат аналоглари чет элларда бор, лекин биз айнан ўз маҳаллий, микроорганизмлардан фойдаланиб , жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда, ўз янгиликларимизни киритишни ҳам режалаштиряпмиз» , — дейди биология фанлари доктори Гўзал Кутлиева.
Чет мамлакатларида ҳам ичак хасталиклари билан оғриган беморлар учун дорилар қиммат. Айниқса, импорт орқали дорихона расталарида пайдо бўлган бундай дори воситалари янада қимматлашади.
«Нархи хаммёнбоп бўлиши аниқ. Лекин ҳали аниқ бир суммани айтишга вақт бор. Маҳсулот тайёр ҳолга келганидан сўнг,эълон қилинади. Дори қуруқ капсула кўринишида ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда» , — дейди биология фанлари доктори Гўзал Кутлиева.
Лойиҳа мавзуси қишлоқ хўжалиги ветеринария соҳасидаги муаммоларни ўрганишни ҳам ўз ичига олган. Бугунги кунда фермаларда боқиладиган бузоқларда диспепсия, яъни овқат ҳазм қилишнинг бузилиши, меъда-ичак фаолиятининг издан чиқиши касаллиги кенг тарқалган.
«Ветеринария қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу препаратни ҳам татбиқ қилиш ишларини олиб боряпмиз. Маҳаллий ҳом-ашёдан фойдаланиб зарарсиз бўлган биопрепаратларни яратишни режалаштирганмиз. Бу келгусида фермерлар учун ҳам фойда бўлади. Чунки ҳозирда четдан келган дорилардан фойдаланилади ва улар катта маблағни талаб қилади» , — дейди у.
Озода ВАЛИЕВА
Мавзуга оид
14:47 / 22.12.2025
Саратоннинг олдини олиш мумкинми? Мутахассислар тавсия қиладиган маҳсулотлар
10:00 / 03.11.2025
«Мен ғалаба қозондим»: саратонни енгиб ўтиш тарихи
11:46 / 20.10.2025
50 турдаги саратонни эрта босқичда аниқловчи қон таҳлили синовдан ўтказилди
21:32 / 11.10.2025