Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги “IT-Park” йил охирига қадар 4000 нафардан зиёд ёшларни дастурлаш мутахассиси қилмоқчи
Фото: KUN.UZ
Бундан 4 ой аввал Наманган тажрибаси сифатида вилоятда 13 та “IT-Park” бошқарувидаги “IT-School” ўқув марказлари ташкил этилган эди. Қисқа муддатда ушбу марказда 400 дан ортиқ шу соҳага қизиққан ёшлар ўз билим ва малакаларини оширишди.
Айни дамда вилоятдаги “IT-School” ўқув марказларида 40 нафардан зиёд ўқитувчи тренер фаолият олиб бормоқда. Ўқитиш Ҳиндистон давлати билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “IT-Park” методикаси асосида ташкил этилмоқда.

Вилоятдаги ишсиз, “ёшлар дафтари” ва “темир дафтар”да турувчи ёшлар вакиллари учун 2021 йил 23 март кунидан бошлаб 9 ойлик “Futere skills” лойиҳаси бошланди. Мазкур лойиҳа асосида 70 нафар ишсиз ёш иштирок этиб, махсус курсларда ўқимоқдалар. Лойиҳа давомида ёшлар лойиҳаларни ишлаб чиқиш, даромад топиш билан шуғулланишлари кўзда тутилган. Битирувчиларнинг энг яхши 30 фоизи “IT-park” дирекцияси томонидан ушбу соҳадаги компанияларда иш бошлашларига кўмаклашиш кўзда тутилган.
Бу ерда ойда бир маротаба Америка Қўшма Штатларидан ташриф буюрган Software engineer Эмили Родригез иштирокида ўқув маркази тингловчилари учун мастер-класс ташкил этиляпти.
Бугунги кунга қадар 17 815 нафар вилоят вакили “Бир миллион дастурчи” онлайн платформасидан рўйхатдан ўтказилиб, ўқувларга жалб этилди.

Ҳозирги кунда ушбу марказларда 1200 нафардан зиёд тинловчи ахборот технологиялари йўналишида таҳсил оляпти. Ўтган 4 ой давомида 460 нафар ёш компьютер саводхонлиги курслари бўйича сертификатларга эга бўлдилар. Йил охирига қадар 4000 нафардан зиёд ёшни дастурлаш йўналишлари бўйича мутахассис сифатида тайёрлаш, энг яхши битирувчиларни фрилацерлик фаолиятига йўналтириш, резидентлар сонини ошириш каби кўплаб устувор мақсадлар ўз олдига қўйган, — дейди “IT-Park” вилоят директори Муҳаммадали Убайдуллаев.


Мавзуга оид
19:13 / 24.12.2025
Наманганда 7 ёшли қизчани зўрлаган педофил 18 йилга қамалди
02:11 / 06.12.2025
Ўзбекистонда ер қимирлади
11:26 / 29.11.2025
Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқи амал қиладиган халқаро IT-марказ ташкил этилди
13:34 / 26.11.2025