Ўзбекистон | 16:33 / 02.11.2021
6489
2 дақиқада ўқилади

Навоийда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади

Фото: KUN.UZ

Навоий шаҳрида Президент мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Президент мактаби ўқувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қувондиқ Санақулов қатнашиб, нутқ сўзлади. 

Президент мактабида замонавий лойиҳа асосида икки қаватли ўқув биноси, ётоқхона, барча шароитларга эга меҳмонхона, гимнастика ва спорт заллари, сув ҳавзаси, ошхона ва дарс тайёрлаш хоналари барпо этилган. Мактабда ўқув жараёни Cambridge Assessment таълим ташкилотининг дастури асосида олиб борилади. Маҳаллий ўқитувчилар билан бир қаторда хорижий давлатлардан юқори малакали ўқитувчилар таклиф этилган.

Маълумот учун, мазкур Президент мактабига 2021-2022 ўқув йилида ўқиш истагини билдириб кўплаб талабгорлар ҳужжат топширган ҳамда икки босқичли синовда улардан 144 ўқувчи саралаб олинганди.

Мавзуга оид