Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бу завод номигагина, ҳеч кимга фойдаси йўқ». Президент Андижондаги машина заводи ҳақида
Фото: GM Uzbekistan ахборот хизмати
19 май куни Улуғнор тумани ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилаётган кредит маблағлари ҳақида гапирди.
«4 сектор раҳбарлари ёзиб олсин, нима учун мен Андижонга бу маблағларни ажратаяпман. Андижонда катта корхоналар йўқ, масалан, Фарғонада катта нефтни қайта ишлаш заводи, кимё заводи бор. У машина заводи (GM Uzbekistan Асака автомобиль заводи - таҳр.) номигагина, ҳеч кимга фойдаси йўқ. Бундай заводдан ўнта қилса, фойдаси бор. Рақобат бўларди. Бу машина завод учун ўтган 27 йил ичида жуда кўп имтиёзлар берилди, солиқдан озод қилинган, локализация кам қиляпти.
Бу завод аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлаб бермайди. Шунинг учун, Андижонда ҳаёт шароитини яхшилаб беришимиз керак. Балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш мумкин. Масалан, Наманганда Норин дарёсида балиқчилик бўйича лойиҳаларни йўлга қўйдик. Одамларга дарё бўйидаги ерларни ажратиб бердик», дея президентнинг сўзларини келтирган «Kun.uz» мухбири.
Мавзуга оид
09:20 / 03.03.2026
819 млн сўмлик олтинни чегарадан яширинча олиб ўтишга уринганлар ушланди
13:24 / 28.02.2026
Ётоқхона уйидан квартира “олиб бериш” ваъдаси: тезкор тадбир натижаси
13:51 / 26.02.2026
Андижонда 9 ёшли бола юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
09:58 / 12.02.2026