Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ядровий таҳдидлари туфайли Медведевни «аҳмоқ одам» деб атади
Шунингдек, Россия қирғоқларига энг ҳалокатли қурол - атом сувости кемаларини жўнатганини маълум қилди.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевга кескин муносабат билдириб, уни «аҳмоқ одам» деб атади. Трамп бундай тавсифни Медведевнинг Вашингтонга ядровий таҳдидлари билан изоҳлади.
«Россия бизга бироз таҳдид қилганига кўп бўлмади. Ва мен энг ҳалокатли қурол - атом сувости кемаларини [Россия қирғоқларига] жўнатдим. У «ядровий» сўзини тилга олгани учун шундай қилдим... Бу сўзни Путин учун ишлайдиган аҳмоқ одам айтди», деди Трамп.
Унинг таъкидлашича, «шунчаки эҳтиёткорлик учун Россия қирғоқларига бир ёки иккита сувости кемасини юборишни» буюрган ва АҚШ «одамларга бундай сўзларни бемалол айтаверишга йўл қўймаслигини» қўшимча қилган.
Америка президенти, шунингдек, АҚШ технологик устунлигини таъкидлаб, мамлакат сувости кемалари ишлаб чиқариш технологиясини ривожлантиришда «Россия ва Хитойдан 25 йил олдинда» эканини айтди.
Трамп ва Медведев ўртасидаги можаро ёзда бошланди, россиялик сиёсатчи Эронга ядро қуролини топшириш эҳтимолига йўл қўйиб, Американинг Украинадаги урушни тугатиш ҳақидаги ултиматумини кескин танқид қилганди. Медведев ўз баёнотида Совет Иттифоқининг «Периметр» автоматик жавоб ядровий зарба тизимини тилга олиб, Қўшма Штатларга тўғридан-тўғри ҳарбий можаро билан таҳдид қилди.
Бунга жавобан Трамп Медведевни «тилини тийишга» чақириб, уни «хавфли ҳудудга кираётган ва Россиянинг собиқ омадсиз президенти» деб атади. Бундан ташқари, у Россия иқтисодиётини «ўлик» деб таърифлади.
Август ойида Америка етакчиси агар Медведевнинг таҳдидлари риторикадан ташқарига чиқса, «тегишли ҳудудларга» иккита атом сувости кемасини жойлаштиришга буйруқ берганини маълум қилганди. Кўп ўтмай, Трамп АҚШ Россия билан юзага келиши мумкин бўлган ядровий тўқнашувга тўлиқ тайёрлигини айтди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.12.2025
Инвесторлар 2026 йилда ҳам доллар курсининг пасайишини кутмоқда – ОАВ
13:32 / 22.12.2025
Уиткофф АҚШ–Украина форматидаги музокаралар тафсилотларини очиқлади
10:36 / 22.12.2025
Ушаков: Украина, ЕИ ва АҚШ таклифларининг кўпчилиги тўғри келмайди
07:59 / 22.12.2025