Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёқутистондаги мигрантларга савдо ва йўловчи ташиш соҳасида ишлаш тақиқланди
Айсен Николаев/Фото: YASIA
Ёқутистонда мигрантларга савдо-сотиқ, йўловчи ташиш, маҳсулотлар, ичимлик ва кийим-кечаклар ишлаб чиқариш соҳасида ишлаш тақиқланди. Ҳудуд раҳбари Айсен Николаев бу борада тегишли фармонни имзолади.
Тақиқ қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, овчилик, қайта ишлаб чиқариш, қурилиш, савдо, транспорт, меҳмонхона, илмий-техник фаолият, кўчмас мулк, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳаларидаги 33 та фаолият турига нисбатан жорий этилди.
Патент асосида меҳнат фаолиятини олиб бораётган хориж фуқаролари ҳуқуқ, муҳандислик-техник лойиҳалаш, бухгалтерия, илмий ишлаб чиқариш ва тадқиқотлар соҳаларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлмайди.
17 март куни Ёқутистонда қирғизистонлик мигрант маҳаллий аёлга зўрлик ишлатгани маълум бўлганидан сўнг митинг бўлиб ўтди. Шундан сўнг бу ердаги мигрантлар маҳаллий аҳоли томонидан таъқибга олинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Айсен Николаев республикадаги вазият барқарор эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
18:56 / 10.11.2025
Болаларни экрандан узоқлаштириш учун ижтимоий тармоқларга тақиқ: бу қанчалик самара беряпти?
16:19 / 31.10.2025
Ўзбекистонда тақиқда бўлган TikTok қандай қилиб солиқ тўлаяпти?
15:08 / 31.10.2025
Украинадан икки ой ичида 100 минг эркак чиқиб кетди
21:00 / 23.08.2025