Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ-2018. «Насаф» муҳим ўйинда ғалаба қозона олмади
Фото: The-afc.com
Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида 5-тур ўйинлари бошланди.
«Насаф» ўз майдонида Эроннинг «Персеполис» клубини қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Қаршиликларни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтирар эди. Аммо «Насаф» ўртамиёналарга хос нурсиз ўйин намойиш этиб, вазифани уддаламади.
Айни пайтда, гуруҳнинг яна бир ўйинида «Ас-Садд» ўз майдонида «Ал-Васл»ни (1:0) мағлуб этмоқда. Агар бу ўйинда мезбонлар камида 1 очкони қўлга киритса ҳам, «Насаф» муддатидан олдин ОЧЛ билан хайрлашади.
ОЧЛ-2018. «С» гуруҳи, 5-тур
2 апрель, Қарши, "Марказий" стадиони
Насаф (Қарши, Ўзбекистон) – Персеполис (Эрон) - 0:0
Бош ҳакам: Али Абдулнаби (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлари: Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Алравоийми (Баҳрайн). Захира ҳаками: Исмоил Ҳабиб Али (Баҳрайн)
Насаф: 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (17.Дониёр Нарзуллаев, 77), 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдихолиқов, 20.Ислом Кенжабоев (69.Драган Черан, 62), 22.Игорь Голбан (с), 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Славко Лукич, 77.Жасур Ҳасанов (14.Шароф Муҳитдинов, 88), 92.Умарбек Эшмуродов.
Персеполис: 1.Алиризо Бейранванд, 2.Содиҳ Муҳаррамий, 4.Саид Жалол Ҳусайний (с), 10.Фаршод Ахмадзода, 11.Комил Камилобий Зиё, 13.Ҳусайн Моҳиний, 15.Муҳаммад Ансорий, 18.Муҳсин Робий Хон, 19.Воҳид Амирий (69.Али Муслих Таклимий, 87), 70.Али Алипур, 88. Сиёмак Неъматий (8.Аҳмад Нуруллоҳий, 69).
Огоҳлантиришлар: Азизжон Ғаниев (76)
Мавзуга оид
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
16:31 / 20.11.2025
Суперлигада чемпионлик пойгаси. Сўнгги турлар олдидан қандай интригалар бор?
21:09 / 03.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида тўртинчи ўйинни ҳам ютқазди
17:57 / 31.10.2025