Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабр кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Мамлакат етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.
Мавзуга оид
10:48
Урушга қарши варақалар сабаб ҳукм қилинган шахс инфарктдан кейин вафот этди
09:55
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
09:20
Трамп Қрим сабабли Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
22:26 / 19.02.2026