Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати тасдиқланади
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қийматини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати иқтисодий зоналар кесимида ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати туманлар кесимида тасдиқланади.
Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати иқтисодий зоналар кесимида (лойиҳа):

Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси, туман ҳокимликлари:
— электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишга мўлжалланган бўш қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаларининг рўйхатини шакллантиради;
— қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкалари бўйича келишилган ёки ижобий хулоса берилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати асосида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси бошланғич нархини белгилайди.
Тошкент шаҳрида ер участкасига ижара ҳуқуқининг минимал қиймати туманлар кесимида (лойиҳа):

Мавзуга оид
12:13
“Жудаям чанг, нафас олиб бўлмайди” – Тошкентда йўловчилар ифлос автобусда ташилмоқда
11:02
Тошкентда ҳинд тилидаги реклама ноқонуний ўрнатилгани аниқланди
10:08 / 20.01.2026
Немисларнинг учдан икки қисми федерал ерлар сони қисқаришига қарши
20:18 / 15.01.2026