Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби белгиланади
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди, деб ёзмоқда Norma.
Ишлаб чиқилган ҳужжатда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш тартиби, шунингдек мазкур жараёнда инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари, Инвестициялар ва ташқи савдо, Иқтисодиёт ва саноат, Ташқи ишлар вазирликлари ҳамда Савдо-саноат палатасининг ваколатлари ва ўзаро ҳамкорлик қилиш механизми белгиланган.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича қарорларни кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилишда етакчи бўғин – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги. Кўрсатилган вазифаларни ҳал этишда, идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш учун жавобгарлик идора зиммасига юклатилади.
Қуйидагилар асосий босқичлар сифатида ажратиб кўрсатилган:
• инвестиция таклифларини киритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш;
• бўлажак инвесторни танлаш;
• эришилган аҳдлашувларни расмийлаштириш;
• инвестиция лойиҳалари амалга оширилаётганини мониторинг қилиш.
Лойиҳада инвестиция таклифининг намунавий шакли ва паспорти, шунингдек тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш жараёнида лойиҳалар ташаббускорлари ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси ҳам тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йил январь ойида давлат раҳбари бошчилигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича янги, 4 босқичли тизимни жорий этиш ҳақида сўз юритилган эди.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
15:32 / 24.12.2025
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат
09:21 / 23.12.2025
Ишончли бошқарувчилар активларини баҳолаш ҳар чоракда амалга оширилади
10:10 / 22.12.2025
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида
17:12 / 20.12.2025