Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада мактаб директори ўқувчи қизни дарс вақтида калтаклади
Ҳолат Бувайда туманидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактабда содир бўлган. Kun.uz'га келиб тушган видеога кўра, директор 7-синф ўқувчисидан бошидаги “вандамка”ни ечишни талаб қилган. Ўқувчи бунга бўйсунмагач, мактаб раҳбари уни дўппослаган.
Фото: Видеодан кадр
Kun.uz'га Фарғона вилояти Бувайда туманидаги мактаблардан бирида 17 май куни юз берган воқеа акс этган видео келиб тушди. Унда хорижий тилларга ихтисослашган давлат умумтаълим муассасасининг 7-синф ўқувчиси дарс вақтида мактаб директори томонидан калтаклангани кўринади.
Видео давомида дарс вақтида синфга мактаб директори кириб келган ва қора рўмол (вандамка)да ўтирган қиздан бош кийимини ечишини талаб қилган, аммо бу талабга бўйсунмагач, директор қизнинг олдига бориб, уни дўппослай кетган.
Таҳририятга мурожаат қилган қизнинг отаси вазият юзасидан чора кўрилиши кераклигини, ўқувчи айни вақт мактабга чиқишни истамаётганини билдирди.
Ҳолат Фарғона вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди. Жараён якунига етгач натижалари тўғрисида қўшимча маълумотлар берилиши айтилди.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026