Ўзбекистон | 07:53 / 27.08.2021
2652
2 дақиқада ўқилади

Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

“Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Фото: Shutterstock

Экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинади

Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.

Махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. 

Бунда:

  • аризалар 5 иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
  • рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
  • тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади.

Махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади. Ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари тегишли тартибда давлат томонидан компенсация қилинади. 

Махсус режим фаолиятининг муддати 5 йилни ташкил этади. Тажриба-синов лойиҳалари 1 йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид