Спорт | 00:37 / 17.10.2018
18965
1 дақиқада ўқилади

Қорда одатда бизга омад кулиб боққан: Ўзбекистон - Қатар ўйинидан фоторепортаж

Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер қўл остидаги тўртинчи ўйинида ишончли ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. «Миллий» стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик баҳсида Қатар термаси мағлубиятга учратилди.

72-дақиқада Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Одил Аҳмедов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллади.

85-дақиқада Одил Аҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг, Марат Бикмаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади.

«KUN.UZ» фотомухбири ўйиннинг асосий лаҳзаларини акс этган фоторепортажни тақдим этади.

Мавзуга оид