Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Москвада Суриянинг муваққат президенти билан учрашди
Россия президенти Аҳмад аш-Шаръа билан учрашувда Москва доимо Сурия халқи манфаатларига асосланганини айтди.
Фото: AP
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шаръа биринчи марта Москвага борди, Кремлда уни Владимир Путин кутиб олди, деб хабар берди ТАСС.
«Мамлакатларимиз ўртасида кўп йиллар давомида алоҳида муносабатлар шаклланган», деди Путин ва Москва Дамашқ билан муносабатларда доимо Сурия халқи манфаатларига асосланганини айтди.
Кремл раҳбарининг таъкидлашича, Сурия халқи билан Россиянинг ҳақиқатан ҳам чуқур алоқалари бор, «юзлаб, балки минглаб одамлар ўзаро никоҳ, дўстлик ришталари билан боғланганини айтишнинг ўзи кифоя».
Сурия мураккаб даврни бошдан кечирмоқда, аммо бўлиб ўтган парламент сайловлари барча сиёсий кучлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди: «Сурия ҳозир мураккаб даврни бошдан кечираётган бўлса-да, бу [ўтказилган парламент сайловлари] Суриянинг барча сиёсий кучлари ўртасидаги алоқалар ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлайди».
Президентпараст кучларнинг сайловдаги ғалабаси катта муваффақият ва жамиятни жипслаштириш йўлидаги қадамдир: «Менимча, бу сизнинг катта муваффақиятингиз, чунки бу жамиятни жипслаштиришга олиб келади», деди Путин.
Аҳмад аш-Шаръа бунга жавобан Россия «янги Сурияни ривожлантиришда жиддий рол ўйнашини» айтди.

Reuters манбалари аввалроқ Сурия президенти учрашувда Москвада яшириниб юрган собиқ президент Башар Асадни экстрадиция этишни талаб қилмоқчи экани ҳақида хабар берганди. Бундан ташқари, Аҳмад аш-Шаръа Тартусдаги Россия ҳарбий-денгиз базаси ва Хмеймимдаги авиабазани сақлаб қолиш бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Суриядаги расмий манба. Шунингдек, у Россия иттифоқчиси Асадни сурияликларга қарши жиноятлар бўйича суд қилиш учун расман топширишни сўрайди, деб қўшимча қилди манба.
Россия ва Сурия етакчилари ўртасидаги музокаралар ёпиқ тарзда ўтказилди. Россия ТИВ вакили Мария Захарованинг айтишича, Москва ва Дамашқ, жумладан, Россиянинг Суриядаги «ҳарбий иштироки масаласини», жумладан, «Россия ҳарбий объектлари функционалини эҳтимолий қайта форматлаш контекстида» муҳокама қилмоқда.
Узоқ йиллар Сурия президенти бўлган Асад режими 2024 йил 8 декабр куни Дамашққа қуролланган мухолифат гуруҳлари кириб келиши билан қулади. Асад Россияга қочиб, оиласи билан Москвада яширинди. Шундан сўнг, Россия унга «инсонпарварлик» нуқтаи назаридан бошпана берганини эълон қилди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.12.2025
Қрим бир ойда «қулаганди», кичик Покровск ҳамон «оёқда»: 11 йилда нима ўзгарди?
19:09 / 05.12.2025
Москва мэри мигрантлардан норози бўлганларга қўлга супурги олишни маслаҳат берди
18:02 / 05.12.2025
Ўзбекистон 2024 йилда Россиядан 39 млн доллар қарз олди
14:47 / 05.12.2025