Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов раислигидаги видеоселекторда Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди
Вазирлар Маҳкамасида бош вазир Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти танқидий муҳокама қилинди.
Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиев
Kun.uz мухбири хабарига кўра, йиғилишда тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ишда йўл қўйган камчиликлари учун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазир ўринбосарлари Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан эълон қилинди.
Аввалроқ, бош вазир раислигида видеоселектор ўтказилаётгани, айрим маҳаллалар раислари кескин танқид қилингани хабар берилганди.
Ҳукумат раҳбари моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларга республика бюджетидан ажратилган бир марталик моддий ёрдам пулларини тарқатишда сусткашликка йўл қўйган айрим маҳаллалар раисларининг қилмишини кескин танқид қилди.
Бош вазир буни ҳеч қайси мезон билан оқлаб бўлмаслигини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:37 / 05.12.2025
Маҳаллалар ҳолати «Ҳокимият монитори» орқали реал вақтда назорат қилинади
13:18 / 05.12.2025
Ўзбекистонда 300 та маҳаллада қуёш станциялари ўрнатилади
00:21 / 30.11.2025
Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар учун рағбатлар эълон қилинди
17:57 / 19.11.2025