Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификати бор ўқитувчиларга 50 фоизгача устама тўланади
Ўзи дарс ўтаётган фан бўйича халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқитувчига 50 фоиз, миллий сертификатга эга ўқитувчига эса 20 фоиз миқдорда устама тўланади.
Фото: KUN.UZ
“2022–2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида” президент фармони имзоланди, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги.
Унга кўра, умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
- халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга –уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
- халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган миллий баҳолаш тизимида олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида.
Миллий баҳолаш тизимининг халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши ваколатли халқаро ташкилотлар томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Давлат тест марказининг миллий тест тизимида олинган сертификатига эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида устама тўланади.
Фармонда белгиланишича, 2025 йил 1 январга қадар чет тили фанидан камида С1 даражадаги миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик устама 50 фоиз миқдорида тўланади.
Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама – умумтаълим фанлари бўйича сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.
Умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ фоиз устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.
Халқ таълими вазирлиги сайтида устама олиш учун асос бўлувчи халқаро тан олинган сертификатлар, тўпланиши керак бўлган баллар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Мавзуга оид
22:20 / 11.01.2026
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026