Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилнинг 1 январидан табиий муҳит ифлослантирилгани учун компенсация тўловлари қўлланади
Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжат билан атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилиниши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, Ўзбекисгон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Респyбликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади: 74 фоизи - Ўзбекистон Респyбликаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ҳамда 2б фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига.
Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Мавзуга оид
13:20 / 09.04.2024
"Табиатга жиддий зарар келтиради" – фаоллар Тошкентда ўтадиган шарлар шоусини бекор қилишни сўрашмоқда
20:58 / 27.07.2023
Голфстрим оқимлари тизими 2025 йилдаёқ йўқ бўлиб кетиши мумкин
11:27 / 22.07.2023
Матонатли экофаол: дарахтни кесилишдан асраш учун унинг тепасида 2 йил яшаган қиз ҳақида ҳикоя
21:56 / 19.05.2023