Жамият | 11:18 / 05.05.2020
4412
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда яна бир қатор ҳудудларда иссиқ сув ўчирилади

Жорий йилнинг 5 май куни пойтахтда соат 17:00га қадар қатор манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бу Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги магистрал иссиқлик тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан рўй беради.

Манзиллар: 

Олмазор тумани

Б-1 ва Б-3 мавзелари;

Шайхонтоҳур тумани

Марказ-27 ва Генерал Узоқов кўчаси.

Қайд этилишича, «Тошиссиққуввати» келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид