Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда магистратура талабаси бўлган қизларнинг контракти давлат томонидан тўлаб берилади
Президент видеоселекторида таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Унга кўра:
- янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм)
- ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади
- ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади
- ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади
- докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.
«Таълим тизимининг барча поғоналарида ўқишга интилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга шароит яратамиз», – деган президент.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинади.
Дастур доирасида пойтахтда асосан хотин-қизларни ўқитиш учун давлат-хусусий шерикчилик асосида тўқимачилик соҳасида алоҳида университет ташкил этилади. Жойларда унинг техникумлари ҳам очилади.
Шунингдек, айни пайтда аёлларимиз улуши паст бўлган аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишидаги ОТМларда хотин-қиз талабалар улуши ҳозирги 24 фоиздан 40 фоизгача етказилади.
Бунинг учун ҳар йили хотин-қизларнинг талаба бўлишига квотанинг камида 50 фоизи аниқ фанлар, техника ва ҳуқуқшунослик йўналишлари учун мақсадли ажратилади.
Шунингдек, янги ўқув йилидан бошлаб олийгоҳ, техникум ва коллежларда ўқиётган қизларга таълим контрактларини тўлаш учун, илк марта 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш жорий қилинади.
«Бу имконият ҳали бизнинг тарихимизда умуман бўлмаган», деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
19:29 / 16.12.2025
Президент: шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак
18:44 / 16.12.2025
«Энди пойтахтда бошқарув ўзгаради». Президент – Тошкентнинг келгуси йиллардаги тараққиёти ҳақида
15:16 / 14.10.2025
Солиқлар вақтида тўланган маҳаллаларга «Ташаббусли бюджет»да қўшимча маблағ ажратилади
15:09 / 14.10.2025