Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарздорларнинг МИБ томонидан қўлга киритилган мол-мулки электрон аукцион орқали сотилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори қабул қилинди.
Қарор матнига кўра, ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:
- суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;
- электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;
МИБ ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини ташкил этилади. Ушбу марказнинг асосий вазифалари:
- суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
- мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
- фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
- электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
- мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш дан иборат бўлади
Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Марказнинг муассиси (мулкдори) ҳисобланади;
Мавзуга оид
08:22 / 06.08.2021
Электрон онлайн-аукционларни ўтказиш тартиби соддалаштирилди
13:32 / 23.02.2021
«E-ijro auksion»лари қандай тартибда ўтказилади?
20:12 / 16.10.2019
«E-IJRO AUKSION»да давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тадбиркорга қандай енгиллик тақдим этди?
00:32 / 21.04.2018