Ўзбекистон | 10:35 / 05.12.2022
5724
1 дақиқада ўқилади

Улсан шаҳри маъмурияти Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш имкониятини ўрганяпти

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги делегацияси Улсан шаҳри мэри билан музокаралар ўтказди.

Фото: Dunyo

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Корея Республикасидаги йирик шаҳарлардан бири Улсан шаҳри мэри Ким Ду Гюм билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш, меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Улсандаги корхоналарда 3 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

Мавзуга оид