Light | 08:47 / 18.07.2019
26784
3 дақиқада ўқилади

Микродавлат Сан-Марино нима ҳисобидан кун кўради?

Фото: Flickr

Сан-Марино — Жанубий Европада жойлашган давлат. У Италия билан ўраб олинган ва дунёдаги энг кичик давлатлардан бири экани билан машҳур. Пойтахти ҳам мамлакати каби бир хил номда. Расмий тил деб итальян тили тан олинган. 2018 йил ҳолатига кўра, аҳоли сони 33 344 кишини ташкил этган.

Сан-Маринонинг иқтисодий сиёсати Европа Иттифоқининг сиёсатига ўхшаш. Бироқ давлат ЕИнинг аъзоси эмас. 2017 йилда ЯИМ 2 миллиард долларга яқин кўрсаткични ташкил этган. Қайта ишлаш ва қазилма хом-ашёларни қазиб олиш саноати, туризм ва банк соҳаси иқтисодиётнинг асосий соҳалари ҳисобланади. 2018 йилда мамлакатдаги ишсизлик кўрсаткичи 8,2 фоизни қайд этган.

Саноат

Иқтисодиётнинг аҳамиятли улушини қайта ишлаш саноати эгаллаган. Керамик плита, қурилиш материаллари, вино, спиртли ичимликлар, кийим-кечак, мебель, мато, бўёқ ва электроника ишлаб чиқариш катта қисмни ташкил этувчи йўналишлар ҳисобланади. Асосан спиртли ичимликлар, вино ва бўёқлар экспорт қилинади. Бундан ташқари, мамлакат ҳудудида оҳактош ва тош фаоллик билан қазиб олинади. Оҳактош кони Сан-Марино асосчиси, Авлиё Мариндан давлатга ўтган.

Хизмат кўрсатиш соҳаси

Хизмат кўрсатиш соҳасини туризм ва банк соҳаси ташкил этади. Мамлакатдаги туризм саноати юқори даражада жойлашган. Ҳар йили Сан-Маринога 3,5 млн сайёҳ ташриф буюради, бу эса ўртача 860 миллион доллар келтиради. Ҳаракатланиш воситалари, ресторан ва транспортдан ташқари тарихий танга ва маркалар савдоси ҳам даромад келтиради.

Сан-Маринога «Осуда Республика» ном беришган, чунки у ўз меҳмонларига тинч, сокин, ҳамда ғаройиб муҳитдан баҳра олиш имконини беради. Асосий обидалари: Сан-Марино уч минораси, Монте-Титано, Сан-Марино базиликаси, Миллий музей, Нодир буюмлар музейи, Мумдан ишланган ҳайкаллар музей, монастир ва Сан-Франциско бадиий галереяси.

Банк соҳаси итальян банк тизими, шунингдек, давлат тушумларининг катта манбаси саналади. Секторнинг ўсиши ва ривожланиши компанияларга тақдим этиладиган солиқ имтиёзлари ва имтиёзли фоиз ставкаларига асосланади. Бироқ қарздорларда қарз миқдорининг ўсиши асосий муаммолардан бири ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги

2011 йилда қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган ер миқдори жами майдоннинг 16,7 фоизини ташкил этган, бу 61,2 квадрат километр деганидир. Фермерлар мева ва бошоқли маҳсулотларни етиштириш билан шуғулланадилар. Бундан ташқари, чорвачилик ҳам ривожланган. Кўп фермерлар чўчқа, қўй, от ва йирик шохли қора молни боқиш билан шуғулланадилар. Ушбу фаолиятдан улар асосан мол гўшти, тери ва пишлоқ олишади.

Мавзуга оид