Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда «Волга» енгил машинасида 21 нафар йўловчини олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида «Волга» енгил машинасида 21 нафар йўловчини олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 9 июль куни Жарқўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан туман ҳудудидаги кўчалардан бирида юк ортишга мослаштирилган «Волга» енгил машинаси одам ортиб кетаётгани учун тўхтатилган. Қайд этилишича, ҳайдовчи одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда, машинага 21 нафар йўловчини ортиб кетаётгани аниқланган.
Таъкидланишича, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилган.
Мавзуга оид
14:04 / 25.10.2025
«Жарқўрғон тандир гўшти» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди
12:15 / 15.07.2025
Сурхондарёда адвокат 50 минг доллар билан ушланди
16:33 / 12.03.2025
Сурхондарёда боласини сотмоқчи бўлган аёл 3 йилга қамалди: 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди
17:30 / 10.03.2025