Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зафар Ҳошимов: “Kun.uz’даги рекламаларимиз “вирус” каби тарқалади”
Тадбиркор, Korzinka.uz раҳбари Зафар Ҳошимов ўз бизнесини ривожлантиришда асосий эътибор қаратадиган жиҳатлар ҳақида гапириб берди.
Korzinka.uz кўп сонли харидорлар билан иш юритади. Улар учун яратилган қулайликлар, янги маҳсулотлар, ўтказилаётган акциялар ҳақида мунтазам тарзда маълумот етказиб туриш лозим. Ҳар қандай бизнесда ўз маҳсулотини реклама қилиш, унинг қулайликлари, сифати ва бошқа маълумотларни оммага етказиш муҳим омил ҳисобланади.
“Рекламанинг ўрни шундаки, бизнинг харидорлар кўнглидан жой топиш мақсадида қилаётган ишларимиздан уларни хабардор қилишдир. Реклама бериш учун ресурс танлашда жуда кўп қамровларга эътибор қаратамиз”, - дейди Зафар Ҳошимов.
Унинг таъкидлашича, бунинг учун биринчи навбатда онлайн сегментда энг кўп обуначиларга эга бўлган ресурсларни танлаш фойдали бўлади:
“Kun.uz’ни танлашимизнинг, доимий ҳамкорлик қилишимизнинг боиси шунда. Бу сайтни танлаганимизда Ўзбекистонда энг кўп аудиторияга эга телеграм-каналга эътибор қаратганмиз. Миллиондан ортиқ обуначилар орасида бизнинг харидорларимиз борлиги шубҳасиз.
Чиндан ҳам танловда адашмаганимизга амин бўлганмиз. Чунки берган рекламаларимизда конверсия жуда баланд бўлади, уларни “вирус” каби бошқа каналларга ёки ресурсларга улашишлар сони ҳам кўп миқдорда бўлишини кузатганмиз. Реклама жойлаш ёки бирор янгиликни тезкор етказишда Kun.uz биз учун бебаҳо ресурс ҳисобланади”.
Мавзуга оид
20:49 / 21.12.2024
“Таннархни тушириш – кенгайиш, ҳажмни ошириш билан бўлади” — Зафар Ҳошимов
08:30 / 30.03.2023
Божлардан вақтинча қутулиш: озиқ-овқат нархлари қандай арзонлаяпти?
19:18 / 27.03.2023
Президент фармони билан бож тўловидан озод қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашяпти — Зафар Ҳошимов
11:05 / 08.08.2022