Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш ўзбек тадқиқотчиси иқтисодий ўсишни аниқловчи янги модел яратди
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети эконометрика ва иқтисодий моделлаштириш кафедраси таянч докторанти Беҳзод Тўхтаев иқтисодий ўсишни аниқловчи янги модел яратди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.
Беҳзод Тўхтаевнинг айтишича, мазкур модел дастури Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан расман рўйхатдан ўтказилди. Дастур ихтирочи номи билан “Тўхтаев модели” деб аталди.

“Ушбу модел иқтисодиётнинг барча тармоқлари: қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш турлари, саноат кабилардаги мавжуд иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ва уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши орқали иқтисодий ўсишни аниқлайди. Ўз навбатида, ҳар бир тармоқдаги иқтисодий ўсишни ҳам кўрсата олади. Бунинг учун ўша тармоқни ташкил этувчи йўналишлардаги маълумотлар бўлса кифоя. Дастур мамлакатнинг яхлит иқтисодий тизимини (реал секторни) қамраб олиш имкониятига ҳам эга. Дастур чизиқсиз-даражали функция асосида ҳисоблаш ишларини олиб боради,” – дейди Беҳзод Тўхтаев.
Мавзуга оид
14:25 / 01.01.2026
2025 йилги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
19:31 / 30.12.2025
Йил якуни: 2025 йил Ўзбекистон иқтисодиётидаги асосий тенденциялар
12:05 / 26.12.2025
Шавкат Мирзиёев: иқтисодиёт технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказилади
17:52 / 24.12.2025