Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо Англияда кубок финалларида илк марта ютқазди
Фото: GLYN KIRK / AFP/Getty Images
«Манчестер Юнайтед» 2017/18 йилги мавсум Англия Кубоги финалида «Челси»га ютқазди. «Уэмбли»да бўлиб ўтган учрашувда лондонликлар жамоаси Эден Азар пенальтидан урган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бу «қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз фаолиятида илк марта Англиядаги кубок ўйинларида финалда ютқазиши бўлди. Бунга қадар ушбу португалиялик мутахассис Англия кубоклари финалларида 5 марта финалга чиқиб, 5 марта ғалаба қозонганди. «МЮ» ўтган мавсумда Лига Кубогида ғалаба қозонганди, «Челси» Лига Кубогида 3 марта зафар қучган, бир марта Англия Кубогида ғалаба қозонилган.
Қолаверса бу Моуриньо учун қаторасига икки финални бой бериш бўлди. «МЮ» бунгача «Реал»га Европа Суперкубоги учун баҳсда ютқазганди.
2003/04 йилги мавсумда ҳам «Порту» раҳбарлигида Моуриньо Европа Суперкубогида «Милан»га ютқазганидан кейин (0:1), Португалия Кубоги финалида «Бенфика»дан мағлуб бўлганди (1:2).
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
13:38 / 01.06.2023
«Севиля» яна Европа Лигасида ғолиб. Уларни Моуриньо ҳам тўхтата олмади
20:46 / 28.01.2023
Моуриньо Шомуродовнинг «Рома»дан кетаётганини тасдиқлади
15:08 / 12.10.2022