Ўзбекистон | 19:00 / 10.10.2022
8039
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Халқаро Полиция Уюшмаси (ХПУ) Ўзбекистон бўлимининг 10 йиллиги тантанали равишда нишонланди 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

7 октябрь куни Тошкентдаги Ғалаба боғида Халқаро Полиция Уюшмасининг Ўзбекистон бўлими ташкил этилганининг 10 йиллигига бағишланган расмий байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг фахрий меҳмонлари сифатида шаҳар хокимлиги вакиллари, бутун Ўзбекистон республикасининг хуқуқ-тартибот идоралари рахбарияти, МДҲ давлатларидан келган юқори мартабали офицерлар,  хорижий давлатларнинг элчилари ва ҳарбий атташелари , шунингдек Россия Федерациясидан келган махсус меҳмон – ХПУ Россия бўлимининг Вице-Президенти Генерал-майор Головизнин А.Г. иштирок этишди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси
Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг ёш меҳмонлари учун ППС ва ДПС хизматларининг патрул автомобиллари, автобус ва мотоцикллари кўргазмаси хамда ҳарбий дала ошхонаси намойиш этилди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси
Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Харбий оркестр иштирокидаги шоу-дастур, ёш яккакураш усталари, кинология хизмати мутахассислари, шунингдек, мамлакатимиз эстрадаси юлдузлари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Райҳоннинг чиқишлари байрамнинг кўрки бўлди.

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Тадбирнинг байрам қисми якунлангач, ХПУнинг Ўзбекистон бўлими ва мамлакатимизнинг бир қатор хуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумларни имзолаш ҳамда медалларни тантанали топширишдан иборат – расмий қисм бўлиб ўтди, ташкилот фаолиятига алоҳида ҳисса қўшган Халқаро Полиция Уюшмаси аьзолари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фахрийларига мукофот ва эсдалик совғалари топширилди. 

Фото: Халқаро Полиция Уюшмаси

Халқаро Полиция ва фуқаролик ҳуқуқни мухофаза органлари ходимларидан иборат дунёдаги энг йирик халқаро жамоат ташкилотидир. Ўтказилган тадбир Халқаро Полиция Ассоциациясининг Ўзбекистон бўлими ривожида янги босқични бошлаб берди.

Реклама