Жамият | 11:10 / 16.07.2019
6619
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Жанубий Кореяда таълим олиш:  Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида Жанубий Кореянинг олий ўқув юртлари билан ҳамкорликдаги йўналишларга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

Абитуриентларга икки йўналиш бўйича учта мутахассислик таклиф қилинмоқда. Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида қабул комиссиясининг иши 2019 йилнинг 1 июлидан 15 августигача давом этади. Ўқитиш шартнома бўйича амалга оширилади.

Жанубий Кореянинг олий ўқув юртлари ва ТАТКҲКнинг биргаликдаги ташаббуси талаб катта бўлган йўналишларда кадрларни тайёрлаш имконини беради. Икки ҳар хил таълим муассасаларидаги ҳамкорликдаги йўналишларда таълим олган ҳолда, талаба бирдан икки мамлакатда илмий ёки меҳнат фаолиятини давом эттириши мумкин.

«2+2» ёки «1,5+2,5» дастури ТАТКҲКда икки ёки бир ярим йил давомида, махсус фанларни муваффақиятли ўзлаштирганда эса яна икки ёки икки ярим йил Жанубий Кореяда таълим олишни кўзда тутади.

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ўқитиш ўзбек ва рус тилларида олиб борилади. Дастурда  талабанинг TOPIK 3 даражасини икки йилда қўлга киритиши кўзда тутилган. Бунда корейс тили чуқур ўргатилади (нолдан ўқитиш).

ТАТКҲКда ўқишни якунлаган талабаларга маҳаллий намунадаги диплом берилади. Корейс тилидан 3 даража  (TOPIK) ва махсус фанлар бўйича яхши ва аъло баҳоларни олган талабалар Жанубий Корея олий ўқув юртларида ўқишни давом эттирадилар. 4-босқич талаба-битирувчиларига Корея Республикаси таълим йўналишлари бўйича бакалавр дипломи берилади.

Бугунги кунда, ТАТКҲК Ульсан университет коллежи ва Пучон университети билан ҳамкорликда абитуриентлар учун қуйидаги йўналишлар бўйича таълим олишни таклиф этмоқда:

 «Компьютер ва дастурий инжиниринг» 2+2 таълим олиш тизими бўйича рўёбга чиқариладиган ТАТКҲКнинг Ульсан университет коллежи билан биргаликдаги лойиҳаси.

Талаба ўқитиладиган мутахассислик – «Ахборот-коммуникация технологияларининг конвергенцияси». Ўқитиш якунига кўра битирувчига қуйидаги ихтисосликлар берилади: тармоқ маъмуриятчилиги менежери, мобил дастурий мажмуа ишлаб чиқувчиси; мобиль қурилмаларни таъмирлаш бўйича техник; рақамли  телевизорларни таъмирлаш бўйича техник.

«Сервис ва туризм»1,5+2,5 таълим олиш тизими бўйича рўёбга чиқариладиган ТАТКҲКнинг Ульсан университет коллежи билан биргаликдаги лойиҳаси.

Талаба ўқитиладиган мутахассислик – «Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш». Ўқитиш якунига кўра битирувчига қуйидаги ихтисосликлар берилади: маъмур, меҳмонхона портьеси, унинг вазифаси меҳмонхона ишини мувофиқлаштириш ҳисобланади; Food and Beverage овқатланиш бўйича менежер, у ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатишга залларни тайёрлаш бўйича ходимлар ишини мувофиқлаштириши лозим; маъмурий-хўжалик хизмати менежери – меҳмонхона хўжалиги иши сифатини назорат қилиш ва яхшилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек меҳмонхона мижозлари учун максимал даражада қулай муҳитни яратиш учун масъул.

 «Компьютер ва дастурий инжиниринг» –  2+2 таълим олиш тизими бўйича амаога ошириладиган ТАТКҲКнинг Пучон университети билан биргаликдаги лойиҳаси.

Талаба ўқитиладиган мутахассислик – «Бошқарув қурилмаларини ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш». Ўқитиш якунига кўра битирувчига қуйидаги ихтисосликлар берилади: микроконтроллёр базасида ҳисоблаш қурилмаларини лойиҳалаштириш бўйича техник, унинг вазифасига ҳисоблаш жараёнининг талаб қилинувчи йўлини режалаштириш, бошқарув рақамли қурилмасининг функционал схемасини ишлаб чиқиш киради; аппарат таъминоти техниги, коммуникация инжиниринги техниги – тармоқли дастурлаштириш услуби ҳамда маълумотларни узатиш, унинг учун протокол услубини танлаш, ишлаб чиқилган қурилмага дастурни яратиш учун масъул.

Қабул комиссияси

Мустақиллик шоҳ кўчаси, 7 (ТАТКҲК) манзили бўйича қабул комиссиясининг иши 2019 йилнинг 1 июлидан 15 августигача давом этади. Ҳужжатларнинг қуйидаги тўпламини тақдим этиш зарур:

1.           Диплом/ўрта таълим ҳақида аттестат – асл нусха

2.           Рўйхатдан ўтган яшаш жойи билан паспорт нусхаси

3.            3х4 шаклидаги фотосуратлар – 4 дона

4.           Ариза

Лойиҳалар ҳақида янада тўлиқроқ ахборот  www.tpkit.uz сайтида тақдим этилган. Қабул комиссиясига саволлар бўйича 71-236-11-92 телефони бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид