Ўзбекистон | 11:33 / 17.07.2021
1018
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда тадбиркорга тегишли ерни сотаётган иш бошқарувчи ушланди

Жиззах шаҳрида тадбиркорга тегишли ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинган Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳридаги «H» МЧЖ иш бошқарувчиси И.Қ. ушланган.

У, фуқаро Б.Қ.га савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қуриш учун ажратилган 60 метр квадрат ер майдонини, фуқаро С.га 5 000 АҚШ долларига сотишни режалаштириб, шундан 4 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид