Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун президент қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган видеоселектор ўтказади
Бугун, 22 март куни соат 18:00да Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлар натижадорлиги юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби:
«Ғалла парваришида фавқулодда ҳолат» даврида кечиктириб бўлмайдиган агротехник тадбирларни амалга оширишни таъминлашда вилоят ва туманлар раҳбарларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш;
2018 йил ҳосили учун чигит экиш мавсумини юқори даражада уюшқоқлик билан ва сифатли ўтказиш учун мутасаддилар ва сектор раҳбарларининг шахсий масъулияти;
Давлат буюртмаси учун ғалла ва пахта етиштиришни кафолатли молиялаштириш бўйича жорий қилинган янги тизим афзалликлари, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари;
Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, мўл ҳосил олишда «Томорқа хизмати» тузилмаларининг афзалликлари, томорқада аҳолининг меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар.
«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, президент Тошкентдан Самарқандга боришда ғалла майдонлари ҳолатини кўриб, ҳолатдан норози бўлган.
«Йиғилишда бу йилги ғалла ҳосили қандай бўлиши, деҳқон ва фермерлар бу йилги мавсумга қандай тайёргарлик кўраётгани, режалар қай даражада бажарилиши хусусидаги саволларга жавоб изланади», дейилади манба маълумотида.
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026