Спорт | 22:15 / 21.12.2025
6371
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди.

Фото: Спорт вазирлиги

Туркиянинг Анталя шаҳрида шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Мусобақада 12 та - бешта олтин, иккита кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Иккинчи ўрин Туркия терма жамоасига насиб этди - 8 та медал.

ФИДE жамоаси 6 та медал билан учинчи ўринни олди.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид