Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида эр боғча болалари кўз ўнгида хотинини бўғиб, калтаклади
Қуйи Чирчиқдаги боғчада юз берган эр-хотин жанжали юзасидан тергов бошланди.
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотини ишлайдиган хусусий боғчага бориб, болалар кўз ўнгида уни ургани акс этган видео тарқалди.
Интернетда тарқалган видеода эр болалар кўз ўнгида аёлини бўғиб, калтаклагани, болалар воқеадан қўрқиб кетиб йиғлаганини кўриш мумкин.
Мактабгача таълим вазирлиги хабарига кўра, жорий йил 24 август куни соат тахминан 17:00 ва 18:00 лар оралиғида Қуйи Чирчиқ туманидаги «Ласточка» номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига умуман алоқадор эмас шахсларнинг жанжали болалар кўз ўнгида содир бўлган.
Маълум қилинишича, ушбу эр-хотининг тортишуви аввалига кўчада бошланган, сўнг эрининг калтагидан қочган аёл кўзи тушган дарвоза томон кириб яширинмоқчи бўлган. Эр хотинининг кетидан кириб келган, жанжал ҳолати НМТТ ичида давом этган.
Дўппосланган аёл НМТТда ишламаган.
Айни дамда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тергов ишларини амалга оширмоқда.
Мавзуга оид
16:51 / 30.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарга ётқизилган болаларнинг деярли барчаси уйга қайтди
13:53 / 29.09.2025
Тошкент вилоятида шифохоналарда даволанаётган болалар сони 38 нафарни ташкил этмоқда
22:40 / 27.09.2025
Заҳарланган мингта мурғак ва дунёда йўқ АЭС — ҳафта дайжести
15:15 / 27.09.2025