Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суматрада Синабунг вулқони отилди
Индонезиянинг Суматра оролида Синабунг вулқони отила бошлади. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
19 февралда вулқон 5 км баландликка кул устунини отган. Кул булути 5 км гача тарқалган.
“Бу отилиш жорий йилдаги энг баланди бўлди”, деб айтилган хабарда. Маълум қилинишича, вулқон отилиши Шимолий Суматра вилоятидаги авиаалоқага таъсир кўрсатмаган.
Шу билан бирга Австралиянинг вулқон кули бўйича маслаҳат маркази вулқон отилиши билан боғлиқ ҳолда авиация учун қизил даражадаги тревога эълон қилган.
Синабунг вулқони баландлиги денгиз сатҳидан 2 км 460 метрни ташкил қилади. Вулқоннинг 400 йил ичида илк отилиши 2010 йилда юз берган, кейин эса кул отилишлари 2013 ва 2014 йилларда такрорланган. Вулқон отилиши 2014 йил ёзида қайд қилинган. 2015 йил июнда вулқон атрофидаги ҳудуддан 6 минг киши эвакуация қилинган.
Индонезия “Тинч океани оловли ҳалқаси” деб аталувчи кучли тектоник ёриқнинг бир қисми ҳисобланади. Бунда Ҳинд океани тубини шакллантирувчи плита Суматра жойлашган Осиё плитаси тагига кириб боради. Бунда тўпланувчи энергия улкан кучдаги зилзилалар ва вулқонлар отилиши кўринишида ташқарига чиқади.
Мавзуга оид
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
10:16 / 20.06.2018
Индонезияда паром чўкиб кетди, 180 киши бедарак йўқолган
08:35 / 21.02.2018
Индонезияда вулқон отилиши сабабли энг юқори хавфлилик даражаси эълон қилинди
12:54 / 07.12.2016