Ўзбекистон | 12:20 / 30.10.2023
10097
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропорти олдида баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилди

Тошкент халқаро аэропортига етиб келганларни энди баландлиги 62 метр бўлган Ўзбекистон байроғи кутиб олади, унинг атрофида 38 та кичикроқ байроқлар ўрнатилган. Улар шаҳарда ўтказилаётган тадбирлар ва хорижий делегацияларнинг ташрифларига қараб ўзгаради.

Фото: gazeta.uz

Тошкент халқаро аэропорти рўпарасида, йўл ўтказгичдан чиқишдаги айлана марказида Ўзбекистон байроғи ўрнатилди.

Байроқ устунининг баландлиги 62 метр, байроқ матосининг ўлчами эса - 12х24 метр.

Катта байроқ атрофида баландлиги 16 метр бўлган 38 та байроқ устунлари ўрнатилган бўлиб, уларда 2х4 метр ўлчамдаги байроқлар бўлади. Ушбу байроқлар шаҳарда ўтказиладиган миллий ёки халқаро тадбирларга, хорижий делегацияларнинг ташрифига қараб ўзгаради.

Бундан ташқари, йўл ўтказгичдан аэропортга чиқишдаги айлана олдида тўртбурчакли панел кўринишида интерактив фаввора, ўнг томонида эса улкан проекция экрани ўрнатилган.

Айни пайтда атроф ободонлаштирилмоқда, жумладан, аэропорт олдидаги автобус бекатини янгилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид