Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди
Эрон олий раҳбари, 86 ёшли Али Хоминаий Ашуро куни муносабати билан масжидда ўтказилган маросимда иштирок этди.
Давлат телевидениеси тарқатган эфирда Хоминаий масжидда йиғилган зиёратчиларни қўл силкиб кутиб олгани, улар эса ўз навбатида раҳбарни мамнунлик билан қарши олгани кўринади. Бу тадбирда олинган суратлар хорижий ОАВда ҳам тарқатилди.
Эроннинг юқори мартабали қўмондонлари ва ядрочи олимлар ўлдирилган 12 кунлик уруш даврида Хоминаий «хавфсиз жойда» бўлган. Bild газетаси экспертларга таянган ҳолда у бункердан чиқмаганини ёзган.
У бу вақт мобайнида фақат махфий жойларда тасвирга олинган видеомурожаатлар орқали чиқиш қилган. Унинг сўнгги мурожаати 26 июн куни эълон қилинганди.
Мавзуга оид
09:42
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
09:09
Эрон тақдири учун кураш: Ризо Паҳлавийнинг катта режалари
08:41
Эрон АҚШнинг эҳтимолий зарбаси ҳақидаги хабарлар фонида осмонини ёпди
16:48 / 14.01.2026