Спорт | 12:31 / 05.08.2015
3109
1 дақиқада ўқилади

Голландия чемпионати старти полициячиларнинг иш ташлаши туфайли қолдирилди

2015/16 йиллар мавсумдаги Голландия чемпионатининг илк ўйинлари меҳнат шароитларининг яхшиланишини талаб қилаётган полициячиларнинг норозиликлари туфайли кейинга қолдирилди.

Херенвен шаҳри мэри Тьерд ван дер Цван “Де Графсхап” маҳаллий клубининг 7 августда бўлиб ўтадиган учрашувини майдонда хавфсизлик кафолати бўлмаслиги сабабли кўчирилишини эълон қилди.

Шу сабабларга кўра 8 августда “Зволле” ва “Камбюр”, “АДО Ден Хааг” ва ПСВ ҳамда “Виллем II” ва “Витесс” жамоалари ўртасидаги учрашувлар ўйналмайди.