Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади
Бугун, 24 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати (архив)
Қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурларини амалга ошириш ишлари кўриб чиқилади. Ушбу дастурларни молиялаштириш ҳажми оширилиши кутиляпти.
“Аниқ рақамлар бугунги видеоселектор йиғилишида маълум бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бир неча миллиард доллар бўлиши мумкин”, деди манба.
Таъкидланишича, қарийб 3 минг километр ички йўлларни таъмирлаш, 4 минг километр ичимлик суви тармоқларини қуришга маблағ ажратилади.
Бундан ташқари, 60 фоиз маҳаллаларда электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 15 минг километр электр узатиш тармоқлари ва 4 мингдан ортиқ трансформаторлар янгиланади.
Билдирилишича, кейинги бир неча йилда бундай ҳажмдаги ишлар Ўзбекистонда ҳали амалга оширилмаган.
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026