Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 11:35 / 08.09.2015
3412
1 дақиқада ўқилади
«Спорт» телеканали Филиппинга қарши кечадиган ўйинни трансляция қилади
"Спорт" телеканали ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаши доирасида Филиппин ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида кечадиган ўйинни тўғридан-тўғри трансляция қилиши маълум бўлди. Бу ҳақида телеканалда реклама берилмоқда.
Эътиборли томони, Mtrk.uz сайтида "Спорт" телеканали дастурига Филиппин - Ўзбекистон ўйини киритилмаган. Бу вақтда теннис баҳслари ва "Спорт сайёраси" кўрсатуви дастурдан ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув Тошкент вақти билан соат 17.00да бошланиши белгиланган.