Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 17:58 / 09.09.2015
4076
1 дақиқада ўқилади
Россия Захира фондидан 900 млрд рубль ишлатди
2015 йилнинг январидан августига қадар Россия молия вазирлиги миллий захира фондидан жами 900 млрд рубль ишлатди. Бу ҳақда идора раҳбари Антон Силуанов баёнот берди.
Ушбу сумманинг 500 млрд рубллик қисми биринчи ярим йиллик давомида сарфланган. Бундан ташқари, миллий фаровонлик фондидан 350 млрд рубль олинган.
“1 сентябрь ҳолатига кўра суверен фондларимизнинг умумий ҳажми 9.6 трлн рублни, ёки ЯИМнинг 12.9 фоизини ташкил қилди”, - Силуановнинг сўзларини келтиради РИА Новости.