Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:30 / 22.09.2015
3393
1 дақиқада ўқилади
Германияда 91 ёшли аёл Освенцимдаги қотилликларда айбланмоқда
Германия терговчилари 91 ёшли аёлни Освенцим концлагерида 260 минг кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда, деб хабар беради The Guardian нашри.
Шлезвиг-Гольштайн тергов идоралари вакили Хайнц Дойлелнинг баён қилишича, айбланувчи концлагерда 1944 йилнинг апрель-июль ойларида радиооператор бўлиб ишлаган.
У Аушвиц-Биркенау ўлим лагеридаги инсониятга қарши жиноятларда иштирок этганликда айбланмоқда. Суд ҳокимияти, унинг ёшига қарамай, аёл судда қатнаша олади деган хулосага келди.