Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
Мактаб ўқитувчиларининг таътили унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгиловчи ҳужжат қабул қилинди. Унга кўра ўқитувчиларнинг меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кун деб белгиланди.
Фото: Depositphotos
Ҳукумат қарори билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланди. Унга кўра, мактаб ўқитувчиларининг меҳнат таътили 56 кун деб белгиланди.
Сўнгги ҳафталарда мактаб ўқитувчиларининг таътилини белгилашда муаммо юзага келаётганди. Хусусан, Kun.uz’га мурожаат қилган ўқитувчилар ёзги таътилда тўланадиган таътил пуллари камайиб кетгани борасида мурожаат қилганди.
Муаммо тегишли вазирликларнинг янги Меҳнат кодексини амалга киритиш билан боғлиқ норматив ҳужжатни қабул қилишни кечиктиргани билан боғлиқ эди. Янги Меҳнат кодексига кўра, якшанба куни ҳам таътилга қўшиб ҳисобланаётгани сабабли (натижада якшанба учун ҳам ҳақ тўланади) ўқитувчиларнинг таътил кунлари ва уларга тўланадиган пул миқдори камайиб кетганди. Ҳукумат қарори билан шу муаммо бартараф этилмоқда.



Йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди, Бу мактаб ўқитувчиларига 56 календар куни миқдорида меҳнат таътили берилиб, шундан 48 иш куни учун ҳақ тўланишини англатади.
PS: Хабар таҳрирланди
Мавзуга оид
22:20 / 11.01.2026
Меҳнат инспекцияси: “Хорижий тил ўқитувчилари ҳуқуқлари бузилмоқда — бу қонунга зид!”
09:10 / 11.01.2026
Навбатчи устозларга иш ҳақи ва Бойсунда нефт булоқлари — ҳафта дайжести
17:27 / 09.01.2026
Республика бўйича навбатчиликка чиққан ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади – манба
16:35 / 05.01.2026