Ўзбекистон | 10:04 / 11.07.2022
3589
3 дақиқада ўқилади

Хоразмда 70 та маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиш учун махсус контейнерлар ўрнатилади

Фото: Халқ сўзи

Хоразм вилоятининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларидан узоқ масофада жойлашган 70 та маҳалласида янги турдаги тиббиёт пунктлари ташкил этилади.

Улар қуйидагилар:

  • Боғот тумани – “Саховат”, “Қалажиқ қалъа”, “Қорабоғ”, “Намуна”, “Наврўз”, “Маънавият”, “Гулзор” маҳаллалари;
  • Гурлан тумани – “Чинобод”, “Олға”, “Шанғи”, “Эсабий”, “Олчин”, “Беш уй” маҳаллалари; 
  • Қўшкўпир тумани – “Довуд”, “Дурдона”, “Кўназей”, “Иттифоқ”, “Меҳнадобод”, “Амирқум” маҳаллалари;
  • Урганч тумани – “Ҳ.Олимжон”, “К.Отаниёзов”, “Жайҳун”, “Киллавут”, “Ғалаба (Ҳайват)”, “Тандирчи”, “Шохидонлар”, “Қорамон” маҳаллалари; 
  • Ҳазорасп тумани – “Янгиобод”, “Юқори Шовот”, “Истиқлол”, “Қовунчи”, “Оқ майдон”, “Боғи Эрам”, “Зеҳнли” маҳаллалари;
  • Хива тумани – “Журён”, “Қумёп”, “Отажон тўра”, “Саёт”, “Қорақум”, “Хорвуз”, “Серчали”, “Аваз дунак” маҳаллалари; 
  • Хонқа тумани - “Маданий ер”, “Маданият”, “Наврўз”, “Илғор” маҳаллалари;
  • Шовот тумани - “Идали Қалъа”, “Эшонқалъа”, “Янги Бурлоқ”, “Наврўз”, “Чиғатой”, “Ойдин”, “Қирғоқ бўйи”, “Хитой” маҳаллалари;
  • Янгибозор тумани – “Янгиобод”, “Катли”, “Ачақалъа”, “Қадрият”, “Барҳаёт”, “Шоирлар”, “Барҳаёт”, “Шоирлар” маҳаллалари;
  • Янгиариқ тумани – “Уйғур”, “Қоракўз”, “Янгиер”, “Қўнғирот” маҳаллалари;
  • Тупроққалъа тумани – “Нуробод”, “Якка Чиқир”, “Нукус”, “Ҳазорасп” маҳаллалари.

Бунинг учун Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманидаги карантин мажмуасидан контейнерлар келтирилади.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг талабига асосан олис ва чекка ҳудудларда контейнерларни ўрнатиш учун ер майдонлари танланади ҳамда белгиланган тартибда ажратилади.

Тиббиёт пунктларини ташкил этиш учун махсус контейнерларни ўрнатиш, инфратузилма яратиш (электр, сув, оқова сув тизими, атрофни ободонлаштириш ва бошқалар), зарур жиҳозлар билан таъминлаш орқали уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Барча харажатлар маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қопланади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид