Ўзбекистон | 10:01 / 13.08.2018
14459
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қадимий шаҳарлар халқаро форумида иштирок этади

Фото: KUN.UZ

Душанба куни Россиянинг Рязань шаҳрида «Тарихий-маданий мерос - қадим шаҳарлар барқарор ривожланишининг кафолати» мавзусидаги биринчи халқаро форум очилади. 500 йилдан аввалроқ ташкил этилган дунёнинг 40та шаҳри раҳбарларини бир жойга тўплайдиган форумга Ўзбекистон делегацияси ташриф буюради.

Рязань области ҳукуматидан хабар беришларича, бир ҳафта давом этадиган тадбир Россия Федерациясининг ЮНEСКО ишлари бўйича комиссияси шафелигида ўтказилади.

«Тарихий-маданий мерос - қадимий шаҳарлар барқарор ривожланишининг кафолати» мавзусидаги илк конференцияда Беларусь, Сербия, Туркия ва Ўзбекистондан мутахассислар иштирок этади.

Форумда 12 мамлакат шаҳарлари ўз иштирокини тасдиқлади: Трир ва Мюнстер (Германия); Ловеч (Болгария); Гранада, Севилья (Испания); Неаполь (Италия); Спарта, Афина, Салоники (Греция); Тошкент, Бухоро (Ўзбекистон); Париж (Франция); Гродно, Брест, Витебск (Беларусь); Истанбул, Анқара, Манавгат (Туркия); Таллин (Эстония); Ереван (Арманистон); Белград (Сербия). Шунингдек, Россия Федерацияси шаҳарлари: Москва; Владимир; Белозерск; Великий Устюг, Тотьма (Вологда области); Калуга, Мосальск, Козельск (Калуга области); Керч (Қрим); Великий Новгород; Смоленск; Қозон; Тула, Переславль-Залесский (Ярославль области); Коломна.

Тадбир кунларида саккиз мамлакатдан келган ошпазлар иштирокида гастрономик сайёҳлик дастурлари намойиш этилади. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид