Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Light | 22:30 / 06.03.2018
32451
3 дақиқада ўқилади
"Қалбдан чиққан сўз қалбга етиб боради": Шарқ фалсафаси дурдоналари
Шарқ фалсафаси Қадимий Греция фалсафаси билан деярли бир вақтда пайдо бўлган ва у жаҳон фалсафасининг йирик саҳифасини намоён қилади. Бежизга "Шарқ масаласи нозик" деб айтишмайди. Бу ҳамма нарсада ўз аксини топади: турмуш тарзида, менталитетда, маданиятда, маънавий қадриятларда. Fit4brain.com Шарқ фалсафаси дурдонлари намуналари билан бўлишди.
- Қалбдан чиққан сўз қалбга бориб етади, шунчаки тил учида айтилган сўз эса - қулоқдан уёғига ўтмайди.
- Қудратли инсонга ачининг — у куч-қувватидан маҳрум бўлиши мумкин; бадавлат кишига ачининг — у қашшоққа айланиши мумкин; олимга ачининг — у нодонлар орасида адо бўлади.
- Мунажжимлик билан шуғулланувчи инсон бидъатчиликка ғарқ бўлади; ал-кимё билан шуғулланувчи киши қашшоқлик гирдобида қолади; қонунлар билан шуғулланувчилар эса ёлғонлар "ёмғири" остида қолади.
- Берган ваъдангни устидан чиқсанг, у сенинг қулинг ҳисобланади, оғзингдан чиққан сўз эса сенинг соҳибингдир.
- Ўлим — сенга қарата узилган ўқ, ҳаёт эса - ўқнинг сенгача етиб борган лаҳзаси.

- Қизаришга мойил кишиларнинг қалби қора бўлиши мумкин эмас.
- Заиф инсон устидан қозонилган ғалаба мағлубиятга тенгдир.
- Ёқтирмаган кишиларимиз ёрдамига муҳтож бўлиш буюк бахтсизликдир.
- Ҳамма нарсанинг ёруғ томонини кўра билинг, агар ундай томони бўлмаса, қоронғуси ярқирамагунича артинг.
- Бахтсизларга бахт улашишдан катта бахт йўқдир.

- Сиз излаётган бахт сиз билан изма-из юрган соянгиз кабидир: унинг кетидан қувиб ета олмайсиз, ундан қочсангиз - у сизнинг ортингиздан қувади.
- Иштаҳа -биринчи луқма ортидан, низо эса - биринчи сўз ортидан келади.
- Охир-оқибат бизни хотиржамлик сари етакловчи ташвиш яхши ташвишдир.
- Бир ўқ билан икки қуённи қулатиб бўлмайди.
- Йўлингиздан тошларни олиб ташловчи кишини ҳақиқий дўст деб билинг.

- Эрталаб қуёш чиққанида унинг нурлари сизгача етиб боришига имкон беринг.
- Мулоқотдан сўнг қалбингизни ёруғлик ва завққа тўлдирувчи инсонларни ардоқланг.
- Йиллар ҳукмини ўтказа олмайдиган гўзаллик бор, бу қалб гўзаллигидир.
- Биз ўзимиз озиқлантирувчи нарсаларгина ҳосил беради, табиатнинг мангу қонуни шундай.
Мавзуга оид
08:25 / 24.01.2024
“Шарқ” нашриёти бинолари бузилмайди, тарихий қиёфаси сақлаб қолинади – масъуллар
09:22 / 22.11.2022
Икигаи — яшаш учун сабаб. Сиз ўз икигаи’нгизни топдингизми?
13:09 / 07.04.2022
«Ақл ва тафаккур уйғоқ туриши учун ҳам жамиятга танқидий фикрлар керак» — Виктор Алимасов сўз эркинлиги ҳақида
21:33 / 04.04.2022