Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзфармсаноат”нинг устав капиталига учта илмий-тадқиқот институтининг давлат активлари берилди
“Ўзфармсаноат” давлат акциядорлик жамиятининг устав капиталига учта илмий-тадқиқот институтининг давлат активлари ўтказиб берилди. Булар: Ўзбек кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоб ИТИ, “Шарқ табобати” ИТИ.
Вазирлар маҳкамасининг 9 октябрдаги қарорида кўрсатилишича, давлат активлари улардан янада самарадорроқ фойдаланиш мақсадларида берилган.
Айни пайтда янги дори воситалари ишлаб чиқиш соҳасидаги илмий ишларни Ўзбекистоннинг ихтисослашган ИТИларида фаолият юритаётган 800 илмий ходим амалга оширмоқда.