Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Ўзбекистон ёшлари куни ташкил этилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ҳамкорлигида Германия пойтахти Берлин шаҳрида “Германияда Ўзбекистон ёшлари куни” мавзуида шу йилнинг 24 март куни маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни мамлакатнинг Германия Федератив Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Н.Қосимов очиб берди. У мамлакатда изчиллик билан амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда унинг мазмун-моҳияти ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирар экан, сўзи якунида юртимиз аҳлини янгиланиш ва яшариш айёми Наврўзи олам билан муборакбод этди.


Шундан сўнг сўзга чиққан Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Германия Федератив Республикасидаги вакили К.Бедиев бугунги кунда мазкур мамлакатда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар ва уларнинг таълим жараёнида фаолликлари ҳақида мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жамоат ташкилотлари ва хориждаги диаспора вакиллари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Ў.Саидовнинг томонидан юртимизнинг туристик салоҳияти ва унинг ривожланиш стратегияси тақдимоти ҳамда туризм салоҳиятига бағишланган видеолавҳа йиғилганларда катта таассурот уйғотди.

Тадбир давомида иштирокчилар ва ташкилотчилар ўртасида уюштирилган жонли мулоқот ҳам қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Шу куни “Ўзбегим” миллий рақс ансамблининг чиқишлари, талабалар иштирокида саҳналаштирилган “Келин салом”, айтишув ҳамда миллий қадриятларимизни ўзида ифода этган кўринишлар, элчихона ҳовлисида ўтказилган арқон тортиш миллий ўйини бугунда хорижда таҳсил олиб, эртага ўз юрти тараққиётга муносиб ҳисса қўшиш истагидаги ватандошларни бефарқ қолдирмади.

Ватандан олисда ўтказилган бу тадбир ҳамда байрам дастурхонига тортилган миллий таомлар юрт тафтини бир зумга бўлса-да, ҳис қилиш имкониятини берди.


Тадбир якунида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026