Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:24 / 28.12.2015
6696
1 дақиқада ўқилади
Туркияда ИШИД жиноятлари ҳақида фильм олаётган суриялик журналист ўлдирилди
Суриялик журналист ва документалист Нажи ал-Жерф Туркия жануби-шарқида отиб кетилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Ушбу маълумотни “Раққани секин-аста ўлдирмоқдалар” ташкилоти ҳам тасдиқлади.
“Режиссёр, икки фарзанднинг отаси Нажи ал-Жерф бугун Туркияда, Ғозиантепда отиб ўлдирилди”, - деб хабар берилди ташкилотнинг Twitter’и орқали.
Журналист айни кунларда ИШИД гуруҳининг жиноятлари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм устида ишлаётган эди.
Илгари у Сурия уруши ҳақида фильм чиқарган эди. Бундан ташқари, ал-Жерф Hentah газетасининг бош муҳаррири эди.