Жамият | 17:00 / 19.03.2024
21799
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Капиталбанкда ходимларни тайёрлаш академияси очилди

Капиталбанк Академиясида ходимлар касбий ва шахсий кўникмаларини ривожлантириш учун турли йўналишлар бўйича бепул тренингдан ўтишлари мумкин.

Фото: Капиталбанк

Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банк ўзининг 3000 дан ортиқ банк ходимларини ўқитиш имконини берувчи ўқув марказини ишга туширганини эълон қилди. Ўқув дастури банк ходимларининг эҳтиёжлари ва иш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Курслар кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишда муваффақиятли тажрибага эга бўлган ўқув бўлими тренерлари томонидан ўтилади. Тренингларда хоҳловчи исталган банк ходими қатнашиши мумкин.

— Ходимларимизнинг малакасини ошириш нафақат уларнинг касбий ўсишига қўйилган сармоя, балки бутун банкимиз муваффақияти ва фаровонлигига қўшилган ҳиссадир. 23 йиллик фаолияти давомида “Капиталбанк” бугунги кунда мамлакат молия тизимини ривожлантираётган кўплаб мутахассисларни етиштирди, – дейди Кадрлар сиёсати ва кадрлар билан ишлаш департаменти директори, банк бошқаруви аъзоси Оксана Линдина.

- Ходимлар малакасини ошириш кўрсатилаётган хизматлар сифати ва мижозлар талабларининг қониқиш даражасини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади, — дейди “Капиталбанк” бошқаруви раиси Кирилл Маевский. —Ишончимиз комилки, кадрлар малакасини оширишга сармоя киритиш Капиталбанкнинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш, рақобатбардошликни ошириш ва жамоада жамоавий руҳни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Тренингнинг асосий мақсади ходимларнинг касбий ва шахсий кўникмаларини ривожлантиришдир. Масалан, дастурда банк маҳсулотларини сотиш бўйича тренинглар, юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича Контакт марказида стажёрлар учун дарслар, чакана савдо бўлимида ёш мутахассислар учун ўқишлар ўтказиш ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган. Капиталбанк ўз ходимларини “юмшоқ кўникмалар” деб аталмиш: ўзгаришларни бошқариш, менторлик, делегация, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа юмшоқ кўникмаларга ўқитишга ҳам катта эътибор қаратмоқда.

Тренингда ҳудудлардаги ходимлар учун қулай бўлган шаклда, офлайн ёки онлайн режимида ўқиш мумкин. Капиталбанк академияси ишбилармонлик ўйинлари, учрашувлар ва семинарлар ўтказиш учун сиғими 55 кишигача бўлган конференция зали, шунингдек, умумий сиғими 120 нафар тингловчига етадиган ўқув синфларини таклиф этади. Машғулотлар ўзбек ва рус тилларида олиб борилади.

Феврал ойида Академия ходимлари учун, ҳатто интернет бўлмаган тақдирда ҳам масофавий таълим олиш учун иловани ишга туширди. Иловада, курслардан ташқари барча сўнгги янгиликлар, шунингдек, ҳар бир курс учун адабиётлар кутубхонаси мавжуд. Бундан ташқари, 2023 йил охирида, банк, ушбу соҳада фаолият юритмоқчи бўлган мутахассислар учун, АТБ “Капиталбанк” да карьера деб номланган Телеграм каналини ишга туширди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган мутахассислар Капиталбанкдан жорий бўш иш ўринларини топиши, шунингдек, молия ва банк соҳасида карера қилиш бўйича HR'дан фойдали маслаҳатларни олишлари мумкин.

Сайт: kapitalbank.uz

Facebook: fb.com/kapitalbank.uz

Instagram: @kapitalbank.uz

Telegram-бот: t.me/kapital24

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид