Ўзбекистон | 19:47 / 04.01.2016
6066
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳукумати оёқ кийимлари ишлаб чиқариш соҳасига 70 миллион доллар киритади

Ўзбекистонда яқин беш йил ичида чарм-оёқ кийимлари саноатини ривожлантиришга 70 миллион доллар йўналтиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди Sputnik агентлиги "Ўзбекчармпойабзали"даги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

2020 йил охирига қадар йилига 400 миллард сўмлик (142 миллион доллар) маҳсулотлар ишлаб чиқариб, 15,5 миллион долларлик маҳсулотларни экспорт қилишга имкон берувчи 61та инвестицион лойиҳа амалга оширилади.

“Ўзбекистон асосий экспорт бозорларида кузатилаётган қулай вазиятда чармдан оёқ кийимлари, спорт инвентарлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадаллаштиришни режалаштирмоқда. Масалан, Россия бундай маҳсулотларнинг катта қисмини Туркиядан харид қилмоқда. Содир бўлаётган ҳодисалар эса бизнинг манфаатимизга хизмат қилмоқда”, - дея қайд этди ахборот манбаси.

Бугунги кунда Россия ва МДҲ давлатларига етказилаётган хитой ва турк чарм маҳсулотларининг бир қисми Ўзбекистондан харид қилинган хом ашёдан тайёрланмоқда. Айни пайтда Хитой ўзбек чарм хом ашёсининг асосий импортёри (39 фоиз) ҳисобланади.

Бу рўйхатда Россия биринчи (12 фоиз), Туркия эса учинчи ўринни (11 фоиз) эгаллайди.
Шу сабабли Ўзбекистон хом ашёни қайта ишлашни кўпайтириб, мазкур бозорларга тайёр маҳсулотлари билан чиқишни режалаштирмоқда.